ТАЪЗИЯ: Абдуссалом домла вафот этдилар
«Ислом ота» жомеъ масжиди жамоаси «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртида узоқ йиллар хизмат қилган фахрий Устоз Абдуссалом домла Ҳакимжон ўғлининг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло устоз Абдуссалом домланинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, жаннати фирдавсдан жой ато қилсин, Ўзи ваъда қилган ажру мукофотлардан баҳраманд айласин.
Ушбу мусибат дамларида марҳумнинг аҳли байтига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик ила қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз ва барча мусибатзадаларга Аллоҳ таоло гўзал сабр берсин. Йўқотганларининг ўрнини яхшиликлар билан тўлдирсин! Ажрларини улуғ қилиб, офиятида бардавом айласин!
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!
«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз».
www.islomota.uz