Мақолалар

ИНСОННИНГ ДУНЁДА ТАШВИШЛАНИШИ КЕРАК БЎЛГАН 5 НАРСА

   Ҳар бир инсоннинг бутун ғам-ташвиши мана шу 5 нарсадан иборат бўлиши керак:
1-Ўтмишда ишланган гуноҳлари: Инсон ўтмишда бир қанча гуноҳ ишлар қилган бўлиши мумкин. Гуноҳларининг кечирилгани ўзига маълум бўлмагани учун қилган гуноҳлари туфайли афсус ва надомат чекиб, кечирилиши учун доим тавба-тазарру билан машғул бўлмоғи даркор.
2- Қилган яхшиликлари: Инсон ҳаёти давомида кўплаб яхшиликлар қилган бўлиши мумкин. Лекин амалининг қабул бўлган ёки бўлмагани номаълум бўлгани учун манманликдан йироқ бўлиб, маҳзун ва умидворибўлиши лозим.
3- Келажакдаги ҳаёти: Ҳар бир инсон ўз ўтмишининг қандай ўтганини яхши билади. Аммо умрининг қолган қисмини қандай кечишини билолмайди.
4-Аллоҳ таолонинг уни қандай мукофотлаши: Аллоҳ таолонинг охиратда бандалари учун икки жой (жаннат ва жаҳаннам) тайёрлаб қўйганини барча билади. Лекин ҳеч ким ўзининг икки жойдан қайси бирига киришини билолмайди.
5-Аллоҳ таолонинг ризоси: Аллоҳ таолонинг ризо ёки норизо бўлганини ҳеч ким била олмайди.

   Демак, қайси инсоннинг ғам-ташвиши мана шу 5 нарса бўлса, бу нарсалар у инсонни бефойда ишдан ва ўйин-кулгудан ман қилади.
Дунё ҳаётида юқоридаги 5 нарса учун ташвиш қилмаган кимсаларни охиратда, 5 қайғу кутади:
1- Ҳалол-ҳаромнинг фарқига бормай, йиғиб-тўплаб бола-чақасига қолдириб кетган мол-дунёсининг ҳисобини беришнинг оғирлиги қайғуси.
2- Кейинроқ ҳам қилишга улгурарман – деб, солиҳ амалларни ортга сурганининг алами. Зеро, у банда амал дафтарида қилган яхшиликларининг жуда ҳам оз эканини кўриб, солиҳ амалларини кўпайтириш учун дунёга қайтишни хоҳлайди. Лекин ортга қайтиш учун изн берилмайди.
3- Гуноҳларининг кўплиги қайғуси. Зеро, у амал дафтаридаги ишлаган гуноҳларнинг кўплигини кўриб, дунёга қайтиб, тавба қилишни хоҳлайди. Бироқ, яна рухсат берилмайди.
4- Қаршисида унинг солиҳ амалларини олишдан ёки ўз гуноҳларини унга ортишдан бошқа ҳеч нарсага рози бўлмай турган даъвогарлар билан юзлашиш қайғуси.
5- Аллоҳ таолонинг ундан ғазабланганлигини кўриб, энди рози қилишнинг ҳеч қандай имкони йўқ экани қайғуси.

“Танбиҳул-ғофилин” китобидан

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг