Ислом тарихиМақолалар

РАСУЛУЛЛОҲНИНГ МАККА ФАТҲИДАГИ ХУТБАЛАРИ

Маккаи Мукарраманинг фатҳидан сўнг Каъбаи Муаззама бутун бут-санамлардан тозаланди. Ҳалқ Каъбанинг атрофида йиғилди. Пайғамбаримиз с.а.в. уч марта «Аллоҳу Акбар» дея такбир келтиргач, Аллоҳ Таолога ҳамду санолар айтиб, хутбага бошладилар:

   «Аллоҳ бирдур. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги, нозири, ўртоғи ва ўхшаши йўқдур. У Аллоҳ Таоло ваъдасини бажо келтирди. Қулига ёрдам қилди. Бизга душманлик қилганларни, ёлғиз ўзи мағлубиятга учратди. Жоҳилиятга оид ғурурланишлар, бутун қон ва мол даъволари бугун оёқларимнинг остида. Мен уларнинг барчасини махв ва йўқ қилмоқдаман. Уларнинг ҳаммасини бекор қилмоқдаман.
Эй Қурайш жамоати! Аллоҳ Таоло жоҳилият ғурурларини, ўтганлар билан ғурурланиб, такаббурланишни сизлардан узоқ қилди ва кўтарди.
Барча инсонлар Одамдан (а.с) яратилди. Одам (а.с) эса тупроқдан.
Аллоҳ Таоло марҳамат қилиб айтади (маъноси): “Биз сизларни, бир эркак ва бир аёлдан яратдик. Сизларни турли миллатларга, қабилаларга айирдик. То ки, бир бирларингиз билан танишинггиз дея. Аллоҳнинг назарида энг кароматли, энг шарафли бўлганингиз, Аллоҳдан энг кўп қўрққанингиздур. Аллоҳ ҳамма нарсани ҳаққи ила билувчи, ҳар нарсадан хабардордур.” (Ҳужурот сураси 13-оят).

Батаҳқиқ, Аллоҳ ва Расули, инсонни сархўш қилувчи нарсаларни ҳаром қилди.»
Пайғамбаримиз с.а.в. бу хутбаларида Аллоҳнинг бирлигини, ҳақ диннинг асосларини, инсонлар орасида тенглик, мўминлар орасида биродарлик, қардошликни баён қилдилар.
Ушбу хутбадан сўнг Расулуллоҳ с.а.в.: Эй Қурайш жамоати! Эй Макка аҳолиси! Нима дейсизлар! Ҳозир, сизларга нима қилишимни гумон қилаясизлар? деди.
Қурайш раислари, қўрқувдан олдиларига қараб турардилар. “Биз сендан яхшилик кутаяпмиз. Сен хайр севар, яхшиликпарвар бир биродаримизсан. Яхшиликпарвар қардошимизнинг ўғлисан!” дедилар.
Расули Акрам с.а.в.: «Менинг ҳолатим ва сизларни аҳволинггиз, худди, Юсуф алайҳи салом биродарларига айтган сўзлари каби бўлади. Мен ҳам сизларга: “Бугун ҳеч қандай таънагарлик ва айблаш йўқ. Аллоҳ сизларни кечирсин. У марҳамат қилувчиларнинг энг марҳаматлиси.” (Юсуф сураси 92-оят) дейман. Ва барчангизни афв этаман» дедилар ва Қурайш ҳақида умумий афв эълон қилди.

Сияри Набий, Мухтасар Ислом тарихи китоб асосида.

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг