Фиқҳ

НАМОЗГА ДОИР ФАТВОЛАР

    Намознинг фарзларидан бири – қибла, яъни Маккаи мукаррама шаҳридаги Каъба (Байтуллоҳ) томонга юзланишдир. Макка аҳолиси учун қибла – Каъбанинг ўзига бевосита ва билвосита юзланиш, деб иттифоқ қилинган. Аммо Маккадан узоқда яшовчи мусулмонлар олдинги пайтларда қиблани юлдузлар ва бошқа тахминлар асосида аниқлашган ва масжидлар қибласини ҳам шунга кўра белгилашган. Масалан, бизнинг диёримиз учун Шайх Абу Мансур Мотуридийнинг (қ.с.) қибла тўғрисида берган фатвоси асос қилиб олинган. У зот бундай деган эканлар:

«Ёзнинг энг узун кунида қуёш ботган жойни белгилаб қўй! Сўнгра қишнинг энг қисқа куни қуёш ботган жойни ҳам аниқлаб, белгилаб қўй! Шу икки аломат ўртасидаги оралиқни учга бўлиб, ўнг томонингга икки ҳиссасини, чап то­монингга бир ҳиссасини тақсимлаб, ўртасига юзлансанг, шу қибладир».

«Қозихон».

Изоҳ:

Ҳозирги илм-фан тараққий этган даврда, фалакиёт ва жуғрофия илмлари чуқур ўрганилиб келинаётган бизнинг асримизда қадим замондаги тахминий маълумотлар билан қаноатланиш маъқул эмаслигини ҳисобга олиб, ҳозирги вақтда қиблани фақат компас ва қиблани аниқлаш асбоблари ёрдамида топиш тавсия этилади.

🔍 islomota.uz

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг