Аёллар саҳифаси

Янги фаолиятини бошлаган 52 нафар отинойига оқ фотиҳа берилди

Жорий йилнинг 13  ноябрь куни “Шайх Зайниддин” жоме масжиди Мажлислар залида Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи отинойиларнинг навбвтдваги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилганларни аввало оламларга раҳмат қилиб юборилган, сарвари коинот Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган ойлари, Рабиъул аввал ойи билан муборакбод этилди.

Жорий йилнинг июль ва сентябрь ойларида ўтказилган аттестация натижаларига кўра, отинойилик истаги билан мурожаат этган 65 нафар аёлдан 52 нафарига фаолият юритиши учун рухсат берилган эди. Тадбирда ана шу янги фаолият остонасидаги отинойиларга оқ фотиҳа берилди. Отинойилик вазифасининг аввало Аллоҳ таоло ва инсонлар олдидаги буюк масъулияти етказилди. Маҳаллалар, таълим муассасалари, жамоат ташкилотларида бўлиб, динимизнинг асл моҳиятини халққа етказиш, исломнинг софлигини асраш, турмуш қуриш арафасида турган йигит-қизларга оила ва никоҳнинг муқаддаслигини тушунтириш, фарзандлар тарбиясида оналарнинг маъсулиятини ошириш,  оилавий муросасизликларни ислоҳ қилиш  ва бидъат –хурофотларни олдини олиш борасидаги вазифалари тушунтирилди.

Шу билан Тошкент шаҳрида расмий фаолият юритаётган отинойиларнинг сони 204 тага етди.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг