Мақолалар

МАШРИҚЗАМИН – ҲИКМАТ БЎСТОНИ-2

Кутмаганинг қаршингдан чиқади.

* * *

Бўлинса  хаёл, Қайтиши маҳол.

* * *

Орзу-ҳавас қанча кейинга сурилса, шунча яхши.

* * *

Баъзилар битиб турган ишни бузади.

* * *

Ўзингдан қолма, Бировга солма.

* * *

Фойдали фикр хаёлингга дарҳол келиб қўя қолмайди.

* * *

Гулни севган уни ҳаммадан, ҳатто ўзидан ҳам қизгонади.

* * *

Одамларга аралашмасанг, оламдан бехабар қоласан.

* * *

Донода даъво бўлмас.

* * *

Ким ўзини қийнаб яшайди, ким ўзгани.

* * *

Ҳожатбарорнинг ҳурмати то иш битгунча.

* * *

Бировни фикридан қайтариш қийин.

* * *

Ўзига ишонган шубҳага йул бермайди. Ўзига ишонмаган шубҳадан қутулмайди.

* * *

Борнинг қадрига етмай, йўқни орзу қиладилар.

* * *

Ҳамма нарсани тушундим дегани аслида ҳеч нарсани тушунмагани бўлади.

* * *

Нодонда ҳеч қачон бағрикенглик бўлмайди.

* * *

Яхши мард бўлади, ёмон номард.

* * *

Хотиннинг таъқиби – эркингнинг рақиби.

* * *

Қўрқоқ шаллақилиқ билан енгмоқчи бўлади.

* * *

Хотин ё дўст бўлади, ё душман: дўст бўлса ундан ўтари, душман бўлса ун­дан баттари бўлмайди.

* * *

Умид яхши нарса-да: кишига таскин бағишлаб, яшашга, ишлашга ундайди.

* * *

Эркак – ақл тимсоли, аёл – кўнгил.

* * *

Бадбахт кимса фақат ачинишга лойиқ.

* * *

Чиройли юз гўзалликнинг бир қирраси холос.

www.islomota.uz

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг