Мақолалар

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити уч кун дам олиш куни сифатида нишонланади

Ўзбекистонда Ийд ал-Фитр — Рамазон ҳайити байрами уч кун нишонланади. Бу Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 28 декабрдаги «2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ПФ–5290-сонли фармонида ўз ифодасини топган.

«Халқимизнинг саховат, меҳр-мурувват ва марҳаматлилик, бирдамлик каби олийҳиммат сифатлари, шунингдек миллий-диний қадриятларни сақлаш ва улуғлаш мақсадида 2018 йилдан бошлаб Қурбон ҳайит ва Рамазон ҳайити каби муқаддас байрамларини нишонлаш учун байрам кунларига яқин иш кунларига алоҳида дам олиш кунларини кўчириш йўли ҳисобига кетма-кет уч дам олиш куни жорий этилади», — дейилади президент фармонига шарҳда.

Фармонга кўра, Қурбон ҳайитида ҳам уч кунлик дам олиш куни эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни ой кўринишига қараб белгиланади. У Рамазон ойининг 29 ё 30 кун бўлишидан келиб чиқиб, июнь ойининг 15- (жума) ё 16-санаси (шанба)га тўғри келмоқда.

Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг