Янгиликлар
ЯШНОБОД ТУМАНИ ФХДЁ ИШТИРОКИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
Жорий йилнинг 19 апрел куни Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ФХДЁ бўлими мудираси, халқ депутатлари Яшнобод туман депутати З.Камолхўжаева ҳамда “Ислом ота” жомеъ масжиди имом ноиби Ҳусанов Фазлиддин иштирокида “Ислом ота” жомеъ масжидида ариза билан мурожаат этган ёшларни оилага тайёрлаш, оила муқаддас эканлигини, уни авайлаб-асраш, никоҳдан ажралишларнинг олдини олиш, тўйлар, оилавий тантаналар ва маросимларни ихчам ҳамда камхарж ўтказишга эришиш масалалари кўриб ўтилди. Иштирокчилар юқоридаги масалаларга доир маъруза қилдилар.