Мақолалар

ЭЙ ФАРЗАНД!

Эй, фарзанд!
Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат этадилар: «Бир киши бир мусулмонни шаръий бўлмаган ишдан қайтариб, тўғри йўлга даъват айласа, қиёмат кунида Аллоҳ таоло ўша кишини пайғамбарлар билан бирга ҳашр этади (қайта тирилтиради)».
Яна Пайғамбаримиз (с.а.в.) марҳамат этадилар: «Бир киши бемор зиёратига бориб, ҳол сўраса, шу куни кечгача етмиш фаришта ўша киши учун мағфират тилайди».
Бир ҳадиси шарифларида ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.) марҳамат этадилар: «Бир киши бемор бўлган пайтда Аллоҳ ўша кишига учта фаришта юборади, бири беморнинг оғиз тотини, иккинчиси куч-қувватини, учинчиси гуноҳларини олади. Қачонки, ўша хаста тузала бошласа, оғиз мазасини олган фаришта оғиз тотини секин-секин қайтариб беради. Куч-қувватини олган фаришта ҳам олганини секин-аста қайтаради. Оғзига таъм, танига куч кириб, киши тузалгач, гуноҳларини олган фаришта Аллоҳ таолога шундай мурожаат этади. *«Аллоҳим! Мен ҳам олганим — унинг гуноҳларини аста-секин ўзига қайтариб берайинми?». Аллоҳ марҳамат этади: «Эй, Менинг фариштам! Раҳматим ҳар недан зиёда ва ҳар нарсани қамровчидир. Бир қулим хаста бўлгач, гуноҳини олиб, тузалгач гуноҳини қайтариб бериш Менга ярашмайди. Ўша бандамнинг гуноҳларини денгизга тўк!»

Эй, фарзанд!
Сенга бир нарса берганга сен ҳам бир нарса бер. Сенга ёмонлик қилганни кечир. Сенга хиёнат этганга, яхши сўз айт. Чунки барча пайғамбарларнинг ахлоқи шундай эди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) Абу Ҳурайрага(р.а) хитобан марҳамат этадилар: «Эй, Абу Ҳурайра! Хаста зиёратига бир мил узоқликда бўлса ҳам боргайсан. Аҳволини яхшилаш учун, икки миллик масофани ўтиш керак бўлса, меҳнатингни аямагайсан. Бир дин биродарингни, қиёматли дўстингни зиёратига Аллоҳ ризоси учун уч миллик узоқликда бўлса ҳам боргайсан. Билгандан билмаганингни ўрганмоқ учун эса узоқликни хаёлингга келтириб ўтирма. Қанча мил узоқликда бўлса бўлсин, бундан қолма, қайтма». Яхшилик севар бўл! Қилган яхшилигингни Аллоҳ ризоси учун қил! Шундай қилсанг, Аллоҳ таоло мукофотини қат-қат бергай!».
Расулуллоҳ (с.а.в.) Абу Ҳурайрага (р.а) хитобан марҳамат этдилар: «Эй, Абу Ҳурайра! Аллоҳ таолога Жаброил алайҳиссаломдай ибодатда бўлсанг (ҳам), мўминларни Аллоҳ ризоси учун севиб, мунофиқларни Аллоҳ учун ёмон кўрмагунингча бирорта ибодатинг қабул қилинмайди».
Меҳмонни, мусофирни икром этмоқ ҳам жаннатнинг калитидир. Бу очқични қўлга киритмоқ машаққатли эмас. Насибаси ва барокати билан келган меҳмон, келтирганининг ўндан бирини олиб (еб) кетади. Қолган тўққиз насиба эса икром этганникидир.

Абу Ҳомид Ғаззолийнинг “Эй фарзанд” китобидан

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг