САЛAВОТ ФАЗИЛАТИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар;
“Ким менга бир марта салавот айтса, унга Аллоҳ таоло ўн марта саловот айтади”.
( Имом Муслим ривояти.)
Сизларга ушбу ҳадиснинг ривоят қилиниш йўллари ва кўплаб ровийлари ҳақида узоқ фикр юритишга менда истак йўқ.
Аллоҳнинг бандаларига салавот айтишини маьноси нима? Аллоҳ азза ва жалланинг бандаларига салавот айтишини маъноси бандаларига раҳмат ва мағфиратини юборишидир.
Агар сен Пайғамбаринг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир марта салавот айтганингда сенга Аллоҳ ўн марта саловот айтишини билсанг ҳамда бу Аллоҳ таоло сенга раҳматини юбориши ва яна тўхтовсиз қўшимча раҳмат юбориши ҳамда гуноҳингни кечириши маъносида эканини билсанг шуни ҳам билгинки, бу раҳматнинг асоратларидан (белгиларидан) яна бири, ғам ташвишларнинг йўқолишидир.
Шайх Рамазон Бутий.
Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси.