Янгиликлар

ТУРКИЯДА АРАБЧА КИТОБ ВА МАДАНИЯТ КУНЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Асрлар мобайнида бўлгани каби, дин ва тил қардошлигимизни қувватлантириш ва илмий меъросимиз билан алоқаларимизни фаоллаштириш мақсадида турли тадбирлар амалга оширилмоқда.

Туркия ёзувчилар бирлиги Истанбул бўлими ва Ҳошимий нашриёти томонидан икки йилдан буён ташкил этилаётган “Арабча китоб ва маданият кунлари” 2018 йилда ҳам ўтказилди.

Жорий йилда учинчи бор ўтказилган тадбир Туркия Республикаси Президенти ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, Туркия ёзувчилар бирлиги Истанбул бўлими, Ҳошимий нашриёти ва Холидий маориф илм ва маданият уюшмаси ҳамкорлигида ташкиллаштирилгани хабар қилинди.

Анжуманга Туркия, Ўзбекистон, Қирғизистон, Саудия Арабистони, Ироқ, Ливан, Иордания, Миср, Жазоир, Тунис, Фаластин, Судан, Қатар ва Қувайтдан кўплаб нашриёт ва ёзувчилар, уламолар таклиф қилинган.

Ушбу кўргазмада Туркия ва мусулмон мамлакатларида чоп этилган олтмишга яқин китоблар ўқувчилар оммасига тақдим этилди.

Ушбу хайрли анжуманга Ўзбекистон мусулмонлар идорасидан вакил сифатида Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари “Ислом ота” жоме масжид имом-хатиби Жасур Раупов “Ўзбекистон мадрасаларининг бугунги кун ҳолати” мавзусида маърузаси билан иштирок қилди.

22 давлатдан ташриф буюрган уломолар Ўзбекистонга бўлган қизиқишлари янада ортгани сабабли, улар томонидан кўплаб қизиқарли саволлар берилди. Маълумот учун анжуман жорий йилнинг 11 мартига қадар давом этади.

5 март куни Ускудар губернатори Хилми Туркан “Арабча китоб ва маданият кунлари” иштирокчиси бўлган 22 давлатдан келган делегация аъзоларини қабул қилди.

Анжуманда Ускудар губернатори Хилми Туркан Ўзбекистон президенти Шавкат Миромоновичга ва муфтий Усмонхон Алимовга самимий миннатдорчилик билдирди ва Ўзбекистондаги юксак ўзгаришлар, ислоҳотлардан миннатдор эканлигини изҳор қилди.
«Алломалар бешиги бўлган Ўзбкистоннинг ҳар томонлама юксак тараққиёти учун тинмай хизмат қилаётган юртбошингиз омон бўлсин. Биз сизларнинг юртингиздаги улуғ алломалар биланн фахрланамиз, чунки улар бизнинг устозларимиздир. Юртингизда бўлаётган жуда катта ободонлаштириш ишлар бизни қувонтирмоқда.
Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларининг 700 йиллик ва Хожа Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг 917 йиллик таваллуд кунларига кўплаб зиёратчиларнинг боришини режалаштирганмиз. Буюк Аллоҳ шу кунларга етишни бизларга насиб қилсин», деб дуо ва яхши ниятлар билдирди.

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг