ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ “БИСЁР” РЕСТОРАНИДА ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ ЯКУНЛАНДИ (СЎНГГИ МУСОБАҚА)
Тошкент шаҳридаги “Бисёр” ресторанида ҳудудлараро Қуръон мусобақаси ўз ниҳоясига етди. Ҳакамлар юқори ўрин соҳибаларини аниқлагунларича “Муслимаат.уз” сайти қизлари ўзларининг гўзал нашидлари билан йиғилганларни янада мамнун этдилар.
Сўнг “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018” ташкилий қўмитасининг раиси ўринбосари Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид қори сўзга чиқиб, барчани Қуръон байрами билан табриклади ва чиройли дуолар қилиб берди.
Чилонзор ва Учтепа туманларидан қатнашган аёл-қиз иштирокчилар орасидан ғолибалар, ниҳоят, эълон қилинди.
Марҳамат, қуйида улар билан танишинг.
Ҳифз йўналиши бўйича ягона ғолиба (18-25 ёш):
1-ўрин: Ботирова Хадича Равшан қизи
Тиловат йўналиши бўйича (18-25 ёш):
1-ўрин: Дилором Собитжонова ва Мафтуна Эргашева
2-ўрин: Малоҳат Комилова
3-ўрин: Муслимахон Ҳасанова
26-40 ёш:
1-ўрин: Раъно Раҳматуллаева
2-ўрин: Шаҳноза Раҳимова
3-ўрин: Азиза Раҳимова
Ғолибаларга қимматбаҳо совғалар ва дипломлар топширилди.
Ана шундай “қайноқ” хабарлар доимо “muslimaat.uz”
сайтида…
Зуҳрахон ҲАМДАМОВА
muslimaat.uz.