БОЛЛИВУД ЮЛДУЗЛАРИ НЕТАНЯХУ БИЛАН УЧРАШИШНИ РАД ЭТИШДИ
Ҳинд кино юлдузлар Амир Хон, Салмон Хон ва Шохруҳ Хон ўтган ҳафта расмий ташриф билан Ҳиндистонда келган Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху билан учрашишдан бош тортди, деб хабар бермоқда trt.net.tr
Нетаняху Янги Деҳли шаҳрида бўлиб ўтган ташрифи чоғида Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан учрашди. Учрашув чоғида Исроил Бош вазири Ҳиндистон билан янада яқинроқ алоқаларни ўрнатишга ваъда берди.
Нетаняху шарафига зиёфат ташкил этилиб, Болливуд юлдузлари таклиф қилинган эди. Бироқ, дунёга машҳур актёрлар Амир Хон, Салмон Хон ва Шохруҳ Хон Исроил ҳукуматининг зўравонлик харакатларига норозилик ўлароқ ва Фаластин халқи билан ҳамдардлик юзасидан Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху қатнашаётган бу зиёфатга боришдан бош тортишди.
Актёрларнинг позицияси ижтимоий тармоқларда катта резонанс уйғотди.
info.islom.uz