Янгиликлар

“Зиё” медиа марказидан янги кўрсатув: “Имом Бухорий сабоқлари”

Маълумки, муҳтарам Юртбошимизнинг жаҳон минбарларидаги чиқишлари, кўплаб учрашув ва йиғилишларида жаҳолатга, экстремизм ва террооризмга қарши курашнинг энг самарали услуби бу ислом маърифатини ўрганиш, мусулмон оламига, қолаверса халқиизга ислом оламига устозлик қилган Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Насафийлардек буюк аждодларимизнинг асарларини ўргатиш, бу зотларнинг иймон ва ҳикмат тўла ҳаёт йўлларини таништириш эканлиги қайта-қайта уқтирилмоқда.

Бу борадаги яна бир янги ташаббус, янги лойиҳалардан бири Зиё медиа маркази томонидан йўлга қўйилаётган “Имом Бухорий сабоқлари” кўрсатувидир.

Энди “Ўзбекистон” телеканалида ҳафатнинг ҳар Душанба куни буюк ватандошимиз Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг одоб-ахлоққа бағишланган «Ал Адаб ал муфрад» китоби ўргатиб борилади. Кўрсатувда юртимизнинг таниқли уламолари, муҳаддис олимлар Имом Бухорий ҳадисларини ўқиб, шарҳлаб берадилар. Ҳар бир кўрсатувда Имом Бухорийнинг 1 та янги ҳадиси ўрганилади. Ҳадисдан олинадиган фойдалар содда ва равон тилда баён этилади.

Кўрсатувнинг илк сони бугун 15 Январ, Душанба куни “Ўзбекистон” телеканалида соат 18-00 да эфирга узатилади.

 

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг