Янгиликлар

“Либос – номус, либос – ор, йўқса бариси бекор”

“Либос – номус, либос – ор, йўқса бариси бекор”. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида талаба ёшларнинг диний ва дунёвий билимларини янада ошириш, миллий қадриятларга бўлган ҳурматини юксалтириш, инсонлар ўртасида муомала маданияти ва айниқса, институтнинг ўрнатилган тартиб-қоидалари, кийиниш маданияти борасидаги билим, кўникмаларини ошириш ва уни тарғиб қилиш мақсадида худди шу ном остида маърифий-тарбиявий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари, “Ислом ота” жоме масжиди имом-хатиби Жасурбек Раупов иштирок этдилар. Тадбир давомида миллий қадриятлар ва ўзбекона одоб-ахлоқ, шарму ҳаё, миллий менталетитимизга хос бўлган фазилатларни ёшларимиз ўзларида шакллантиришлари лозимлигини, ота-боболаримиздан йиллар силсиласидан ўтиб бизгача етиб келган ўзига хос таълим-тарбия қоидаларига бўйсуниш, уни ҳурмат қилиш, қадрлаш ва фарзандларимизга етказишимиз лозимлигини ва айнан мана шу жиҳатлар Юрт тинчлиги, Ватан тараққиётида дастуруламал бўлиб хизмат қилишини таъкидлади.

Жамоат жойларида юрганингизда ораста кийинган, ўзини покиза тутган инсонларни кўрсангиз (ва албатта, ўзини одобда ҳам яхши тутса) бир мунча кайфиятингиз кўтарилгандек бўлади. Аксинча, ўзига қарамаган инсонларни кўрганда агарчи сиз ундан кайфиятингиз тушиб кетмаса ҳам, ҳеч бўлмаганда беэътибор бўлишингиз турган гап. Ундан ташқари, нотаниш одамлар билан бўладиган муомалаларда ташқи кўринишнинг таъсири борлиги қадимдан бор гап. Шунинг учун киши ҳар қанча камтар бўлса-да, ташқи кўринишга ҳам яхши эътибор бериши лозим.

Ж.Раупов айниқса, аёл-қизларимизнинг кийинишларида, жамоат жойларида ўзларини тутишларида мусулмон кишининг энг муҳим сифатларидан  бўлмиш ҳаё, иффат кўтарилиб кетаётганлигини тилга олиб, бу нафақат ўша қиз ёки аёлнинг балки, ўзгаларнинг ҳам гуноҳга ботишига сабаб бўлишини ҳадиси шарифлар билан таъсирчан тушунтириб берди.

Фото: notiq.uz

Шариатимизда эркак ва аёлларнинг ўз кийиниш усуллари бор. Эркаклар хотинларнинг кийимини кийиши қанчалик хунук бўлса, эркакларнинг кийимларини кийган хотинлар ҳам шундай бўлади. Рус адиби Лев Толстой таъбири билан айтганда эркакка ўхшамоқчи бўлган аёл худди хотинсифат эркак каби тасқарадир.

Тадбирда 800 нафар талаба-ёшларимиз иштирок этишди ва ўзларини қизиқтирган фикрлари билан ўртоқлашишди.

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг