Янгиликлар

АРАБЧА-ЎЗБЕКЧА ЛУҒАТ – «АЛ-ҚОМУС»НИНГ 2-ЖИЛДИ НАШРДАН ЧИҚДИ

Араб тилини мукаммал ўрганувчилар учун янги – «Ал-Қомус» қомусий луғат китобининг 2-жилди нашрдан чиқди. Ушбу луғат барча араб тилини ўрганувчилар учун мўлжалланган бўлиб, режа бўйича 4 жилддан иборат.

Эслатма учун: китобнинг биринчи жилди жорий йилнинг июл ойида нашрдан чиққан эди.

   «Ал-Қомус» қомусий луғатининг афзалликларидан бири классик ва замонавий араб адабий ва сўзлашув тилидаги сўз ва ибораларни, шунингдек, фан, техника, санъат ва маданият соҳаларига оид атама ва тушунчаларни ўз ичига олади. У барча арабшунос, манбашунос-тарихчилар ва араб тили ўрганувчилари ҳамда кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Китобнинг тўлиқ номи:
Ал-қомус (Арабча-ўзбекча қомусий луғат) II-жилд

Нашриёт: «Ғ.Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи».

Китоб харид қилишни истаганлар янги очилган «Book Market» китоб дўконига мурожаат қилишлари мумкин.
Китобни онлайн тарзда харид қилганлар учун Республика бўйича етказиб бери хизматлари ҳам мавжуд.

Мурожаат учун телефонлар:
+99890 9997998
+99871 2755980
www.bookmarket.uz
https://www.facebook.com/bookmarketuz/

t.me/bookmarketuz

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг