ФАРҒОНАДА ИСЛОМ ҲУҚУҚИ – ФИҚҲИ МАКТАБИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

13 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фарғона вилояти вакиллиги қошида Ислом ҳуқуқи мактабининг очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎМИ нинг Фарғона вилояти вакиллиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда вилоят бош имом-хатиби Т.Эрбўтаев, вакил ўринбосари А.Наимов, шаҳар туман бош имом-хатиблари, мазкур мактабда дарсларни олиб борувчи устозлар ва Ислом ҳуқуқи мактабида таълим оладиган тингловчилар иштирок этди.
Янги иш бошлаган мазкур ислом ҳуқуқи мактабида тингловчилар учун барча шароитлар яратилган вилоятимиздаги имом-хатиблар, ноиб-имомларга Бурҳониддин Марғиноний ҳамда Ҳанафий мазҳабининг мўътабар фиқҳий асарлари чуқур ўргатилиши, қолаверса, соҳага оид асарлар устида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ҳам режалаштирилган.
Бундан ташқари, таълим замонавий модуль шаклида олиб борилишини ҳамда мактаб тингловчиларига маълум бир асарни тамомлагани тўғрисида махсус сертификат (ижоза) берилиши ҳам таъкидланди.
muslim.uz