ҚУРАЙШ СУРАСИ – ОМОНЛИКДИР
ҚУРАЙШ СУРАСИ – ОМОНЛИКДИР
قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: “لَوْ يَعْلَمُ النَّاسُ مَا فِي الْوَحْدَةِ مَا أَعْلَمُ مَا سَارَ رَاكِبٌ بِلَيْلٍ وَحْدَهُ“.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсонлар ёлғиз сафар қилишда мен билган нарсани билганларида эди, киши кечаси ёлғиз сафар қилмаган бўларди”, – дедилар. (Бухорий ривояти).
Шофеъий мазҳаби уламолари ва валийлардан бўлган Абул Ҳасан Қазвиний шундай дейди:
“Душман ёки бирор нарсадан қўрққан киши “Ли ийлаафи қурайш” сураи муборакни ўқиса, барча ёмонликлардан сақлайди. Имом Жазарий “Ҳиснул-ҳасин” шуни ёзган ва “Бу тажрибадан ўтган нарсалардан”.
Саноуллоҳ Панипутий айтади: “Шайхим (Силсилаи саодатнинг 31-ҳалқаси) Мазҳари Жони Жонон (қуддиса сирруҳу) ҳазратлари ҳам хавотирли вақтларда балоларнинг дафъи учун менга мана шуни ўқишимни буюрган ва “Бу мужарраб” (тажрибадан ўтган)” деганлар. Мен бу сурани ўқиганимда албатта фойдасини кўрардим”.
Валий зотлардан Абул Ҳасан Шозалий (қуддиса сирруҳу): “Агар оч ва чанқоқ қолишни истамасанг “Ли ийлаафи Қурайш”ни ўқишда давомли бўл. Бу жуда кўп тажриба қилинган”, дейди.
Сафарга чиқаётганда ҳам муборак “Ли ийлаафи” сурасини ўқиш мустаҳабдир.
Абу Тоҳир ибн Жаҳшавайҳ айтади: “Бир куни сафарга чиқмоқчи бўлдим, лекин йўлнинг хатарли эканлигидан қўрқиб турардим. Дуо олиш учун Қазвиний (раҳматуллоҳи алайҳ)нинг ҳузурларига бордим. Ҳали гапирмасимдан менга: “Кимки сафарга чиқадиган бўлиб, йўлда душман ёки ваҳший ҳайвонлардан қўрқиб турган бўлса, “Ли ийлаафи” сурасини ўқисин. Зеро, у ҳар қандай ёмонликлардан сақлайди, халос бўлишига васила бўлади”, дедилар. Мен бу сурани ўқишда давом этмоқдаман, бугунгача бирор зарар кўрмадим”.
Имом Раббоний (қуддиса сирруҳу) айтадилар: “Хатарли жойларда ва душман юртида Қурайш сурасини ўқишнинг омонлик ва хотиржамликка, омонлик ва хотиржамликка васила бўлганлиги тажрибадан ўтган. Бу сурани кечаю кундуз камида 11 марта ўқиш керак. Бир ҳадиси шарифда “Ким сафарида бирор жойда қўноқласа ва “Аъуузу би калимаатиллааҳит-тааммати мин шарри маа холақ” дуосини ўқиса, ўша манзилдан чиқиб кетгунига қадар ҳеч нарса унга зарар бермайди”, деганлар.