Янгиликлар
ОСТОНА ШАҲРИДА ХАТТОТЛИК САНЪАТИ БЎЙИЧА ЙИРИК КЎРГАЗМА ДАВОМ ЭТМОҚДА
Остона шаҳрида хаттотлик санъати бўйича йирик кўргазма 17 июль кунидан очилди. Ушбу тадбир EXPO-2017 йирик халқаро кўргазмаси қошида ташкил этилган бўлиб, хаттотлик санъати кўргазмаси 17 августга қадар давом этади. Қозоғистон Республикаси пойтахтига Туркиядан дунё санъаткорларининг энг яхши асарлари олиб келинди.
Диншунослик фанлари доктори Нурлан Каирбековнинг таъкидлашича, араб алифбоси ноёб алифбо бўлиб, унинг ёрдамида гўзал санъат асарларини яратиш мумкин.
“Хаттотлик кўргазмасининг асосий мавзуси – Қуръон оятлари ва Ҳадислардан намуналардир. Айнан араб тили алифбосидаги бир ҳарфга кўплаб маъно ва шаклларни бериш мумкин. Ва биз ушбу кўргазмада хаттотликнинг ана шу гўзаллигини намоён этмоқдамиз”, дейди Каирбеков.