Рамазон-2017Янгиликлар

РАМАЗОН ОЙИГА МУНОСИБ ТАЙЁРГАРЛИК

Рамазон ойи кириб келишига ҳам саноқли кунлар қолди. Унга муносиб тайёргарлик кўриш, суннатга мувофиқ ҳолда ўтказиш учун зарур бўлган омиллардан бири – Рамазон ойига тааллуқли ҳукмларни билиб қўйишдир. Зеро, бу ой ПОКЛАНИШ, ЯНГИЛАНИШ ойи ҳамдир. Банда рўза орқали гуноҳлардан покланиб, руҳан янгиланади. Мана шу мақсад ҳосил бўлиши учун эса, унинг ҳукмлари, шартларини ўрганиш лозим бўлади.
Мўъмин банда Аллоҳ таолога илм билан онгли равишда ибодат қилиши керак. Аллоҳ фарз қилган нарсаларда “билмабман” деган узри қабул қилинмайди. Рамазон ойининг рўзаси ҳам шундай фарзлардан бўлиб, ҳар бир мусулмон унинг ҳукмларини Муборак Рамазон ойи киришидан аввал ўрганиб чиқиши керак. Шундагина у Аллоҳ даргоҳида қабул бўладиган суратда рўза тутган бўлади.
Бунинг учун эса, илм аҳлидан сўраш, Рўзага доир китобларни мутолаа қилиш, ўрганиш жуда муҳим. Зеро, Аллоҳ таоло Қцръони каримда шундай деб марҳамат қилади:
«Бас, агар билмайдиган бўлсангизлар зикр аҳлидан сўранглар». (Анбиё сураси, 7-оят).

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг