Мақолалар

ИМОМ ШОФЕЪИЙНИНГ ИЛМГА РАҒБАТЛАРИ

  Имом Шофеъий (роҳимаҳуллоҳ) шундай дейдилар:

❁ “Дунёда ҳеч кимга пайғамбарликдан яна ҳам устунроқ мақом берилган эмас. Пайғамбарликдан кейин ҳеч кимга илм ва фиқҳдан яна ҳам олийроқ бир нарса берилмади. Охиратда ҳам Аллоҳнинг раҳматидан олийроқ ҳеч бир нарса бўлмайди.

❁ Илм ўрганишни севмаган кишида яхшилик йўқ. Инсон илмга ошиқ бўлиши керак.

❁ Охиратни талаб қилган киши унга фақат илм билан эришади.

❁ Йўқчилик замонида илм таҳсил қилганлар муваффақ бўладилар.

❁ Мен илм таҳсил қилаётганимда, ёзадиган қоғозимга ҳам аранг пул топар эдим. Мол-мулк ва роҳат-фароғат ичида сузган кишининг илм ўрганишлиги қийин. Лекин, ўзини чарчатиб, тирикчилиги қийин бўлса ҳам, илм эгаларига хизмат қилиб, камтарин бўлган киши фойдали илмни таҳсил қила олади.

   Имом Шофий (роҳимаҳуллоҳ)дан: “Илмга бўлган орзуйингиз қандай даражада?” –деб сўрадилар. У: “Аввал эшитмаган бир сўзни эшитганимда, ҳар бир аъзойимнинг уни эшитадиган қулоқ бўлишини хоҳлайман. Токи, ундан истифода қилай”. “Хўш, илмга бўлган хирсингиз қандай даражада?” –дедилар. “Оч кўз кишининг мол-мулк йиғишга бўлган хирси каби”,–дедилар.

www.islomota.uz

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг