МақолаларСавол-жавоблар

“Дастурхонда қолган нон шайтоннинг насибаси”ми?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам овқат еяётган вақтда ерга тушиб кетган ушоқ ёки овқат бўлакларини териб олиб, тозалаб ейишга буюрганлар. Бу ҳақда Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

  “Бирортангизнинг луқмаси (ерга) тушиб кетса, уни олиб, (ёпишган) зарарли нарсаларни кетказиб, есин. Уни шайтон учун тарк қилмасин. Бармоқларини яламагунча қўлини сочиққа артмасин. Чунки у барака таомнинг қаерида эканини билмайди”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Ушбу ҳадисдан Аллоҳ таоло берган ризқнинг қадрига етмаслик шайтоний амал экани, тўкилган таомни ердан олиб, тозалаб ейиш ризқнинг қадрига етиш, инсонлардан қолган таомлар шайтон ва жинлар учун таом қилиб берилгани маълум бўлади. Бу дуо қилинганидан кейин дастурхонда қолган нонларни емаслик керак, бу шайтонни насибаси бўлади дегани эмас, аксинча уларни авайлаб олиб қўйиш, ушоқларини эса териб ейиш лозимлигини ифода қилади.

Манба: muslim.uz

 

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг