Янгиликлар

Иорданияда имом-хатиблар малака оширади

Шу йил 25 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Иорданиядаги Подшоҳ Абдуллоҳ II номидаги Имомлар тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази директори доктор Абдусаттор Муҳаммад ал-Қудо билан касб-маҳоратни ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Мулоқотда мазкур марказ ўқувларида бутун дунёдан келган фатво мутахассислари қаторида Диний идора Фатво маркази уламолари ҳам фаол иштирок этаётгани эътироф этилди.
Шунингдек, тингловчиларга фазилатли устозлар ва етук олимлар томонидан маърузалар ўқилаётгани, ўзаро тажриба алмашилаётгани ва муқаддас қадамжоларга зиёратлар уюштирилаётгани юқори баҳоланди.
Институт директори “Амман ташаббуси (Рисолату Аммон)” дастури доирасидаги малака ошириш ўқувларига бутун дунё давлатларидан бир нафардан мутахассис қабул қилинаётган бўлса, буюк мутафаккирлар юрти бўлган Ўзбекистон заминидан уч нафар диний соҳа ходими таклиф этишини билдирди.
Таъкидлаш жоизки, Амман ташаббуси Подшоҳ Абдулла II томонидан халқаро даражада илгари сурилган ва дунё миқёсида эътироф этилиб, кўп мамлакатлар томонидан қўллаб-қувватлаган маърифий лойиҳа бўлиб, асосий мақсад – Ислом динининг ҳақиқий қиёфасини намойиш этиш, мазҳабга эргашишга даъват этиш ва мутаассибликка қарши курашишдир.
Учрашув якунида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари институтнинг хотира китобига эзгу тилакларини қайд этдилар.
Маълумот ўрнида, ушбу Имомлар тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида имомлар, муаззинлар ва тарғиботчилар малака оширади. Забардаст уламолар томонидан ақида, тафсир, ҳадис, фиқҳ, давлат ва дин муносабатлари ҳамда фатво тайёрлаш мавзуларида маърузалар ўқилади.
www.islom.uz
Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг