Мақолалар

АЛЛОҲНИНГ МЎЪЖАЗАЛАРИ: ҲАВО ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

1. 1753 йилгача одамлар ҳаво бир нечта газлар қоришмасидан иборат эканини билишмасди. Аслида ҳавонинг 95 фоизи азот ва кислород, қолган қисми аргон, водород ва бошқа газлардан иборат бўлади. Ҳар куни одам 22 килограммга яқин ҳаво ютади. Автомобилларга эса бундан-да кўпроқ ҳаво зарур бўлади. Бир автомобилнинг бир кунлик ҳаво харажати одамга 10 кунга етади.

2. Тоғларнинг энг баланд чўққиларига чиққанда, атмосфера босими пасайиши натижасида одамда кислород етишмаслик ҳолати юзага келади. Бунинг оқибатида бош оғриғи, хорғинлик ва бош айланиш кабилар содир бўлади. Агар шундай ҳолатда инсон кўпроқ туриб қолса, бу ўлим билан тугайди.

3. Биз ютадиган ҳавонинг чорак қисми мияни кислородга тўйинтириш учун сарфланади.

4. Бир кунда одам 20 минг марта нафас олиб, нафас чиқаради.

5. Ҳаво сингари намлик ҳам бизнинг организмимиз учун жуда зарурдир. Бу атмосферадаги барча жараёнларга ўз таъсирини ўтказади. Шу сабабли уй ичини ҳам намликка тўйинтиришга эътибор берган маъқул.

6. Ер юзидаги кислороднинг асосий қисмини жанубий Америка ўрмонлари, Сибир ўрмонлари ишлаб чиқаради. Бу масканлар ҳавони тозалашда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Эслатиб ўтамиз, ҳаво таркибидаги кислород жами 21 фоизни ташкил этади.

7. Бинолар ичидаги ҳаво кўчадагига нисбатан 25-35 фоизга ифлосроқ бўлади.

8. Хитой ҳавоси ифлосланиши жиҳатидан дунёда биринчи ўринни эгаллайди. Швейцария эса аксинча, ҳаво тозалиги бўйича дунё рейтингининг биринчи поғонасини банд этган.

9. Ҳаво ёмғирдан сўнг эмас, ёмғир ёғишидан олдин кучли намликка эга бўлади.

islomota.uz

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг