Янгиликлар

Толибаларга “Туҳфатул-атфол” китобидан ижоза берилди

2023 йил 2 март куни “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида Шайх Алижон қорининг завжалари ташриф буюриб, талабаларга илмий-маърифий суҳбат қилиб берди.
Ушбу маънавий-маърифий тадбирда “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси устоз ва талабалари иштирок этди.

Тадбирда диний соҳадаги ижобий ўзгаришлар, “Жўйбори Калон” мадрасасининг бугунги мавқеи ҳамда илм олиш фазилати, Қуръон, ҳадис илмлари ва диний ҳамда дунёвий илмларни чуқур ўрганиш борасида гўзал суҳбатлар бўлиб ўтди.
Шунингдек, таълим муассасасининг 2-курс толибалари “Туҳфатул-атфол” китобидан ижоза олиб, барчанинг хурсандчилигига сабаб бўлди.
Суҳбат якунида мадрасага “Вақф” жамоат фонди томонидан СМАРТ доска ҳадя этилиб, юртимиз тинчлиги йўлида хайрли дуолар қилинди.

ЎМИ матбуот хизмати

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг