АЙЮБ АЛАЙҲИССАЛОМ

Yakshanba, 19 Noyabr 2017 by
АЙЮБ а.с. (أيّوب) Қуръони каримда ваҳий юборилган (Нисо сураси, 163) ва ҳидоят берилган (Анъом сураси, 84) пайғамбарлардан бири бўлиб номи зикр қилинган.[1] У зот Румда яшаган бўлиб, насаблари қуйидагича: Айюб ибн Амвос (Мус[2]) ибн Зориҳ (Розиҳ[3]) ибн ал-Ийс Исҳоқ ибн Иброҳим.. Айюб а.с. ота томонидан Ҳазрати Исҳоқнинг, она томонидан эса, ҳазрати Лутниниг наслидан. (Табарий, Тарих,
Tagged under:
Ҳар йили рабиул аввал ойи келиши билан севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган кунлари ҳақидаги фикр-мулоҳазалар муҳим мавзуга айланади. Бу ҳақда ким қаерда нима ўқиган, эшитган бўлса, бошқаларга етказишга ҳаракат қилади. Биз ҳам бу борадаги изланишимизни Сиз азизларга илиндик.Ҳар хил китобларда Пайғамбаримизнинг туғилган кунлари деб рабиул аввал ойининг 1, 2, 17, 18, 21, 22-кунлари
Ал-Ясаъ алайҳиссалом Бани Исроилга юборилган пайғамбарлардан. Илёс алайҳиссаломдан кейин пайғамбар қилиб юборилганлар. Ҳар икковлари ҳам Мусо алайҳиссаломнинг динларини тарғиб қилганлар. Илёс алайҳиссалом Бани Исроилни Аллоҳ таолога иймон келтириш ва Унга ибодат қилишга даъват қилдилар. Улар итоат қилмадилар ва юртидан қувиб чиқардилар. Баъл номли бутга сиғинишда давом этдилар. Уларниг бу осийликлари сабабли Аллоҳ таоло уларга бало
Дунёдаги биринчи университет 859 йил Африкада, Марокашнинг ўша вақтлардаёқ йирик шаҳарларидан бири саналган Фосда  очилган. Ўн икки аср  бурун ёш малика Фотима ал-Фахрий очдирган университетда ҳозир ҳам ёшлар таълим олмоқда. IX юзйилликда Тунисдан Марокашга кўчиб келган бадавлат муҳожирнинг қизи Фотима бинт Муҳаммад ал-Фахри отасининг хотирасига атаб Фос шаҳрида Шимолий Африкадаги энг катта масжидни барпо эттиради
«Ал-мағозий» асари муаллифи Ислом оламидаги муаррих ва ҳадис илмининг билимдони Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Умар Воқидий ҳижрий 130 (милодий 747) йили Мадинаи мунавварада таваллуд топган. Илм талабида Ҳижоз ва Шом юртларини кезган ва баъзи тобеинлар билан кўришган. Шунингдек, у Муҳаммад ибн Ажлон, Ибн Журайж, Савр ибн Язид, Муаммар ибн Рошид, Усома ибн Зайд Лайсий ва

АБДУЛЛОҲ ИБН АВН

Juma, 23 Iyun 2017 by
Абдуллоҳ ибн Авн ибн Артабон Музаний Басрий. (ваф. 151/768). Ҳадис олими. Ҳижрий 66 (милодий 685) йилда Басрада туғилганлар. Баъзи манбаларда 64 (683) йилда дейилган. Боболари Музаний қабиласининг мавлоси – озод қилинган қули бўлгани учун Музаний деб танилган. Саҳоблардан Анас ибн Моликни кўрганлар, Самома ибн Абдуллоҳ ибн Анас, Зиёд ибн Жубайр ибн Ҳайва, Қосим ибн Муҳаммад,
TOP