Мақолалар

ФИТРАТ НИМА ДЕГАНИ?

   Фитрат сўзи луғатда «софлик», бирор нарсанинг бошқа нарсага аралашмаган, асл ҳолатида турганлик маъноларини англатади. Инсон фитрати бу — банда ўзининг яратилган эканини ва унинг Яратувчиси борлигини билишга лаёқатли табиатидир. Аллоҳ таоло айтади:

فِطْرَةَ اللَّهِ الَّتِي فَطَرَ النَّاسَ عَلَيْهَا

   “Инсонларни ўша асосда яратган Аллоҳнинг яратувчилигини (англангиз!)” (Рум сураси, 30-оят).
   Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ҳар бир туғилган (гўдак) Ислом фитратида туғилади. Уни ота-онаси яҳудий қилади ё насроний қилади ё мажусий қилади..” (Имом Бухорий ривояти).
   Демак, Аллоҳ таоло инсон табиатини тавҳидга мос равишда бунёд этган. Қай бир инсон ўзининг азалий соф табиатини асраб қола олган бўлса, мўмин-мусулмон бўлади. Кимки ўз табиатини соф ҳолда сақлай олмаган бўлса, кофир, мушрикка айланади.

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP Facebook Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг