Ўзбекистон Республикаси Президентининг қ а р о р и РАМАЗОН ҲАЙИТИНИ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА Халқимиз маънавий ҳаёти, миллий қадрият ва анъаналаримизнинг ажралмас бир қисми бўлган, муқаддас ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини яққол ифода этадиган Рамазон ҳайитини муносиб нишонлаш, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, эзгулик, хайр-саховат ва шукроналик туйғуларини кучайтириш, ёшларимизда юксак инсоний фазилатларни камол топтириш мақсадида:
Кечаси тетик туриш учун пешиндан кейин бироз дам олинг. Ибодатга халал бермаслик учун ифторда кўп овқат еманг. Бу кечани ибодат билан ўтказаётганда тавба қилишга азм қилиш. Барча мўминлар ва мўминалар учун истиғфор ва дуони кўпайтиринг. Бутун аъзоларингиз билан Аллоҳга юзланинг, ҳаттоки, ақлингиз ва қалбингиз У Зотдан бошқасидан узилсин. Жанжал ва тортишувлардан узоқда бўлинг, сизнинг ҳаққингизни
Кундузлари рўза тутиб, тунлари хатми Қуръонда бўлар эканмиз, икки қанотли қуш каби юксак чўққиларга парвоз этаётганимиздан шодланамиз! Бу иймон чўққиси, бу руҳият юксаклиги чўққиси! Айни дамда Рамазон Қуръон ойи эканини бутун вужудимиз билан ҳис этамиз. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Рўза ва Қуръон бандага
Аввал хабар қилганимиздек, Муборак Рамазони шарифнинг 18-куни пойхатимизнинг муҳташам масжидларидан бири – “Ислом ота” жомеъ масжидида Қуръони Карим хатмонаси – Каломуллоҳнинг сўнгги суралари ўқиб тугатилди. 19 кун давомида моҳир қорилар: Авазбек қори Давлатов ва Анвархон қори Заитовлар таровиҳ намозида Қуръони каримни аввалидан охиригача ўқиб бердилар. Хатмонада шаҳримизинг пешқадам имом-хатиблари, уламолар ташриф буюриб, гўзал суҳбат қилдилар. Хатми
Тошкент шаҳридаги 3 Июнь кунидаги Хатмоналар Бугун 3 Июнь, Муборак Рамазон ойининг мағфират даҳаси, 18-кунларидир. Тошкент шаҳридаги бир неча жоме масжидларда бу кеча Қуръони Карим хатмонаси яъни, Каломуллоҳнинг сўнгги суралари ўқилиб, чин ихлос ила дуолар қилинади. Бугун 03.06.2018 санасида Тошкент шаҳридаги учта масжидда Қуръони Карим хатмонаси якунига етади: 1. “Ислом ота” жоме масжиди. (Яшнобод тумани,
Рамазонда бедор бўлиб ўқиладиган намоз «таровеҳ» деб номланиши ҳаммага маълум. Таровеҳ сўзи роҳат-истироҳат деган маънони англатади. Чунки мазкур намоз истироҳат ҳисобланади, ҳар тўрт ракъатни ўқиб бўлгандан сўнг истироҳат олинади. Макка аҳли ўша пайтларда ҳар тўрт ракъат таровеҳ намозидан кейин Байтуллоҳни тавоф қилар эканлар. عَنْ أَبِي سَلَمَةَ بْنِ عَبْدِ الرَّحْمَنِ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّهُ سَأَلَ عَائِشَةَ:
Муборак Рамазон ойи – мағфират даҳаси ўтиб бормоқда. Рамазон аввалидан бошлаб, 17 кун давомида қориларимиз томонидан тиловат қилиб келинган Қуръони карим хатми ниҳоясига етади. Шу муносабат билан эртага, 3 июн – якшанба – 18-Рамазон куни “Ислом ота” жомеъ масжидида Қуръони Карим хатмонаси – Каломуллоҳнинг сўнгги суралари ўқилиб, чин ихлос ила дуолар қилинади. Хатми
Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсинки, ниҳоят ойларнинг султони, Қуръон ойи бўлмиш муборак Рамазони шариф ўзининг таровати, саховати ва баракоти билан ташриф буюрди, қувончдан бошимиз кўкларга етди. Аллоҳ таоло Рамазон ойини бошқа ойлардан афзал қилди. Уни кўплаб фазилат ва имтиёзлар билан хослади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ойларнинг энг афзали
Юртмизда муборак Рамазони шариф ҳар йилгидан ўзгача тароват билан ўтмоқда. Пойтахтимизниг Яшнобод тумани отинойилари томонидан ҳар йилги анъанани давом эттириш мақсадида бу йил ҳам айни муборак ой шарофати билан «Саховат тадбирлари»ни давом эттирмоқдалар. Бу сафарги тадбир «Рамазон – саховат ойи» шиори остида олиб борилди. Бугун, 1 июн куни туманимизнинг бир гуруҳ отинойилари «Рамазон- саховат ойи»
Усмонийлар даврида Рамазон болалар учун қандай ўтарди? Улар учун нималар қилинарди? Усмонийлар даврида болаларга Рамазонни севдириш учун бир қанча амаллар қилинарди. Рамазон келганида бир оила дафтари тутилиб, оила аъзоларнинг рамазонга боғлиқ тушунчаларини ёзишлари сўраларди. Илк бора рўза тутган болалардан ҳам шу ҳақида ёзиш сўраларди. Ифтор дастурхони болаларнинг диққатини тортадиган шаклда тайёрланарди. Баъзи уйларда рамазоннинг илк
- 1
- 2