МақолаларФиқҳ

АСР НАМОЗИНИ КЕЧИКТИРМАНГ!

Аллоҳ субҳонаҳу таоло Одам фарзандаларини яратар экан, уларга маълум вазифалар юклаган. Жумладан, Ўзига ибодат қилиш, неъматларига моддий ва маънавий шукр келтириш учун намозни тўла тўкис адо этишни ҳам фарз қилган. Намоз мўъминнинг меърожи, Роббиси билан мулоқоти, ҳузур-ҳаловатидир. Шунинг учун бу амални кечиктириш мумкин эмас. Бошқа амалларни узр билан кечиктириш мумкин, аммо намозни бутунлай тарк қилиш ёки ўз вақтидан кечиктиришга ўлим ва бехушликдан бошқа узр йўқ.
Аср намози борасида Аллоҳ таоло:

حَافِظُوا عَلَى الصَّلَوَاتِ وَالصَّلَاةِ الْوُسْطَى وَقُومُوا لِلَّهِ قَانِتِينَ

“Намозларни, ўрта намозни муҳофаза қилинг ва Аллоҳга тоат ила қоим бўлинг”, — дея буюрган (Бақара сураси, 238-оят).

Намозни муҳофаза қилиш бу доимо ўз вақтида адо этиш деганидир. Кўпчилик уламолар, ояти каримдаги «ўрта намоз»дан мурод — Аср намозидир, деганлар. Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«الَّذِى تَفُوتُهُ صَلاَةُ الْعَصْرِ كَأَنَّمَا وُتِرَ أَهْلَهُ وَمَالَهُ» (رَوَاهُ الْبُخَارِىُّ).

“Аср намозини ўтказиб юборган одам оиласидан, бойлигидан айрилган киши кабидир”, — деганлар. Яъни, аср намозини узрсиз ўқимаган одам оила аъзоларидан, мол-мулкидан айрилиб қолганга ўхшайди.

Аслида ҳар қандай намозни ҳам вақтидан кечиктириш мумкин эмас. Аммо юқоридагилардан аср намозига яна ҳам аҳамиятли бўлиш зарурлиги келиб чиқяпти. Чунки бошқа ҳадисда аср намозини қазо қилганни амаллари ҳабата (бекор) бўлибди, дейилган.

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP Facebook Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг