Фиқҳ

САЖДАИ САҲВ ВОЖИБ БЎЛАДИГАН РУКННИ КЕЧИКТИРИШ МИҚДОРИ ҚАНЧА?

Савол : Саждаи саҳв вожиб бўладиган рукнни кечиктириш миқдори қанча?
Жавоб : 1. “Мултақол-абҳур” китобида, бир киши рукуъ ёки қаъдада қироат қилса ёки бир рукнни ўз вақтидан аввал ёки кейин адо қилса, ёки такрор бажарса, ёки бирор вожибни ўзгартирса, ёки тарк қилса, худди қироатдан аввал рукуъ қилиш каби ҳамда ташаҳҳудга зиёда қилиб, учинчи ракъатга туришни кечиктириш каби зиммасига саждаи саҳв қилиш вожиб бўлади.

Шайхзода ушбу ибораларнинг шарҳида ташаҳҳудга зиёда қилиш миқдори ҳақида ихтилофни зикр қилиб : Ташаҳҳудга бир харфни зиёда қилса, баъзилар қавлига кўра бир рукн миқдоричани зиёда қилса саждаи саҳв вожиб бўлади – деган. Шу гап саҳиҳдир. Кўп китобларда ҳам шунга фатво берилган.
2. Ибни Обидийн роҳимаҳуллоҳ ҳам бир рукн миқдорича зиёда қилиш билан вожиб бўлади деганлар. (Роддул мухтор).
3. Заҳируддин Марғиноний : Аллоҳумма солли ъала Муҳаммад – дейиш билан саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Вожиб бўлиши учун бир рукнни адо қилиш миқдорича зиёда ёки кечиктириш керак – деганлар. (Баржандий. Шарҳи виқоя)
4. ибни Баззоз Курдий роҳимаҳуллоҳ : “Бир киши намозида пешинни ўқияпманми ёки асрними – деб шубҳаланиб қолса, ёки бошқа нарсалар билан шубҳаланиб, рукуъ каби бир рукн адо қилинадиган миқдорча ўйланиб қолса, саҳв саждаси вожиб бўлади. Агар ундан оз миқдор ўйланса, намозини давом эттираверади”. (Ал-Жомиъул важийз).
Юқоридаги ибораларнинг барчасида, вожибни кечиктириш, муқаддам қилиш ва фарзга ўтиришга кечиктириш, сажда ва рукъу каби бир рукнни адо қилиш миқдорича бўлса саҳв саждаси вожиб бўлиши тушунилди. Лекин фуқаҳоларимиз бир рукн миқдори қанча эканлигини баён қилмаганлар. Баъзилар уч бор “Субҳана роббиял аъзийм” дейиш миқдорича деганлар. Баъзилар бир рукн суннати билан адо бўладиган миқдорича, у ҳам уч тасбеҳ миқдорича бўлади – деганлар. (Таҳтовий). Уламоларимиздан бундан ташқари ҳам кўплаб фикрлар айтилган.

Кабирий, Баҳрур-ройиқ, Зайлаъий ва бундан бошқа бир неча кишилар: Бир киши “Аллоҳумма солли ъала Муҳаммад”ни зиёда қилса, қиёмни кечиктирганлиги учун саҳв саждаси вожиб бўлади – дейишган. “Сағирий”дан эса “Аллоҳумма солли ъала Муҳаммад ва ъала али Муҳаммад”ни зиёда қилса – деган гап ҳам бор. Гўёки уламоларнинг қавлларидан “Аллоҳумма солли ъала Муҳаммад” миқдори бир рукнни адо қилиш миқдорига тўғри келмоқда. “Муниятул мусоллий” китобида: Агар бир киши биринчи ва учинчи ракъатларнинг охирида хоҳ бир рукн миқдорича хоҳ оз бўлсин ўтириб қолишдан саждаи саҳв лозим бўлади – деган. Шунингдек “жалсаи истирохат”дан ҳам саҳв саждаси лозим бўлади – дейишган. Аллома Ҳаскафий намознинг вожибларини санаб ўтганида, иккинчи ёки тўртинчи ракъатга туришдан аввал, ўтиришни тарк қилиш ва икки фарзнинг ўртасига тушадиган ҳар бир зиёдаликни тарк қилиш – деган. Ибни Обидийн ушбу ибораларнинг остида, 1-ёки 3-ракъатнинг охирида ўтириш, 2-ва 4-ни ракъатга туришни кечиктириш кабидир. Қачонки бу кечиктиришлар чўзилиб кетса, лекин шофиъийлар наздида мустаҳаб саналган енгил ўтиришдан эса саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Уни тарки вожиб эмас, балки тарк қилиш афзалдир. “Дуррул-мухтор” китобида туриш учун такбир айтади ва қадамининг учлари билан ерга суянмасдан истирохат ўтиришини қилмасдан туради. Агар истироҳат ўтиришини қилса зарари йўқ. Ибни Обидийн ушбу сўзнинг остида : “Шамсул-аимма Ҳалвоий ундай (истироҳат қаъдасини) қилмаслик афзал, агар бизнинг мазҳабимизга биноан қилса, шофиъийлар наздида ҳеч қандай зарар йўқ. Агар шу ишни шофиъийлар мазҳабига биноан қилса бининг мазҳабимизда ҳам зарари йўқ. “Муҳит”да шундай дейилган. “Ҳиля” китобида: Узри бор киши бундай қилиши мустаҳаб, узрсиз кишига эса макруҳ. Менинг наздимда ўтиришни тарк қилиш вожиб деган уламолар, узоқ ўтириб қолишни ирода қилиганлар. Шунга ҳамл қилинади”. (Роддул-мухтордан бир оз қисқартириш билан олинди).

  Юқоридаги ибни Обидийн роҳимаҳуллоҳнинг гапларига мувофиқ қасддан жалсаи ҳафифа қилиш 2- ва 4-ракъатга қасддан ўтириш жоиз. “2-ва 4-ракъатга туришни кечиктириб бироз ўтиришни тарк қилиш вожиб” деган гапдан узоқ ўтириб қолиш ирода қилинади. Бироз ўтириб қолишда зарар йўқ. Ушбу ривоятларга мувофиқ хулоса шуки, шофиъийлар наздидаги истироҳат жалсаси миқдорича ўтиришдан саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Бир рукн адо қилинадиган миқдордан мурод уч бор “Субҳана роббиял аъзийм” айтиш миқдоричадир.

Манба: fiqh.uz

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг