Мақолалар

ОХИРАТ БОҚИЙДИР

«Эй Одам фарзанди! Менга хизмат қил, чунки Менга хизмат қилган кишини яхши кўраман ва бандаларимни ҳам унга хизмат қилдираман. Албатта сен умрингнинг ўтган қисмини Менга қанча осийлик қилганингни билмайсан ва қолган қисмида ҳам қанча осийлик қилишингни билмайсан. Мени эслашни унутма. Албатта Мен Ўзи истаган ишни қилувчи Зотман. Менга ибодат қил, чунки сен хор бир қулсан, Мен эса улуғ Парвардигорман. Агар Одам фарзанди бўлган биродарларинг-у суюкли дўстларинг гуноҳларинг ҳидини сезишганида, гуноҳларинг билдирган нарсадан хабар топишганида албатта улар сен билан бирга ўтирмас, сенга яқинлашмас эдилар. Бу гуноҳлар ҳар куни кўпайиб бораверса, қандай бўлади?! Умринг эса туғилганингдан буён қисқармоқда.

Эй Одам фарзанди! Кемаси парчаланиб, ёғоч тахта устида қолган, денгиз тўлқинлари ўраб олган кишининг мусибати ҳам сеникидан катта эмас. Гуноҳкор эканингни аниқ бил, амалинг (қабул бўлмай қолиши)дан хавфда бўл!

Эй Одам фарзанди! Мен сенга офият назари билан боқаман. Гуноҳларингни ёпаман. Мен сендан беҳожатман. Сен эса Менга ҳожатинг бўлишига қарамасдан, гуноҳларинг билан Менга юзланяпсан.

Эй Одам фарзанди! Қачонгача алдайсан?! Дунёни тузатиш пайидасан, ҳолбуки у ўткинчи. Охиратни хароб қиляпсан, ҳолбуки у боқий.

Эй одам фарзанди! Агар осмонлару ер сен учун мағфират тиласа, гуноҳларингга йиғламоғинг лозим бўлади. Чунки ҳали Менга қай аҳволда йўлиқишингни билмайсан.

Эй Мусо ибн Имрон! Айтмоқчи бўлганларимни эшит, ҳақни айтаман: бандаларимдан бирортаси мўмин бўлолмайди, токи одамлар унинг ёмонлигидан, зулмидан, макридан,чақимчилигидан, зўравонлигидан ва ҳасадидан омон бўлмагунича (яъни, одамларга мазкур ёмонликларни қилмаган кишигина ҳақиқий мўмин бўлади).

Эй Мусо! Айтинг: «Ҳақ Парвардигорингиз томонидандир. Ким хоҳласа, иймон келтирсин, ким хоҳламаса, кофир бўлсин».

«Ҳадиси қудсий»дан.
Телеграм каналимиз: t.me/islomotauz_official 

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг