Янгиликлар

ТАЪЗИЯ: МАҲМУД АФАНДИ ҲАЗРАТЛАРИ ВАФОТ ЭТДИЛАР

«Ислом ота» жомеъ масжиди жамоаси мужаддид шайх Маҳмуд Афанди ҳазратларининг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қилади.
Маҳмуд Афанди раҳимаҳуллоҳ кўплаб фазилатлари билан ажралиб турадиган олим, кучли тақво соҳиби эдилар. Охирги кунларда хасталик сабабли даволaнишда эдилар ва жорий йилнинг 22 июнь куни 93 ёшда вафот этдилар.

Аллоҳ таоло бу улуғ олимнинг аҳлу оилаларига, яқинларига, сафдошлари, шогирду талабаларига сабру жамил ато этсин. Бу жудоликда мусибатга учраган барча азизларимизга чин юракдан ҳамдардлик изҳор қиламиз.

Аллоҳ таолодан улуғ устоз, мужаддид шайх Маҳмуд Афанди ҳазратларини Ўз раҳматига олишини, қилган эзгу амаллари, Исломга қилган хизматларини ҳусни қабул айлаб, гўзал мукофотлар билан сийлашини сўраймиз. Аллоҳ таоло бу каби уламолардан сўнг умматга хайрли халафлар берсин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

«Ислом ота» жомеъ масжиди жамоаси

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг