МақолаларФиқҳ

ШИФО ИСТАБ ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР

Бирор касалликка йўлиққан киши ундан халос бўлиши учун дарров мутахассис-шифокорларга мурожаат қилиши, уларнинг тавсияларига амал қилиб, айни пайтда дуо ҳам қилиши лозим. Бу дуоларни беморнинг ўзи ўқиши ёки биров унга ўқиши мумкин. Таҳоратли ҳолда, аввало, Фотиҳа сураси, сўнгра Қуръони каримдан шифо оятлари ўқилади.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

«Ва яшфи судууро қовмим-муьминийна ва юзҳибу ғойзо қулуубиҳим».

Маъноси: «…ҳамда мўминлар қавми сийналарига шифо беради ва дилларидаги аламни кетказади» (Тавба сураси, 14–15-оятлар).

 

«Йаа айюҳан-наасу қод жааьаткум мавъизотум-мир-Роббикум ва шифааун лимаа фис-судуури ва ҳудав-ва роҳматао-лил-муьминийн».

Маъноси: «Эй одамлар! Сизларга Раббингиздан ваъз (насиҳат), диллардаги нарса (ширк ва бошқа иллатлар)га шифо ва мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди» (Юнус сураси, 57-оят).

 

«Ва нуназзилу минал-Қурьаани маа ҳува шифааьув-ва роҳматл-лил-муъминийн».

Маъноси: «(Биз) Қуръондан мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган (оят)ларни нозил қилурмиз» (Исро сураси, 82-оят).

 

«Қул ҳува лил-лазийна ааману ҳудав-ва шифааун».

Маъноси: «Айтинг: “(Ушбу Қуръон) имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва (дилдаги маънавий иллат учун) шифодир”» (Фуссилат сураси, 44-оят).

Бу оятлар ўқилгач, бундай дуо этилади:

«Аллоҳумма Роббан-нааси азҳибил-баьса, ишфи Анташ-шаафий лаа шифааьа иллаа шифааьука, шифааьан лаа юғоодиру сақоман».

Маъноси: «Ё Аллоҳ, эй инсонларнинг Рабби, касалликни арит! Касалликни қолдирмайдиган шифо бер. Шифо бергувчи фақат Ўзингсан. Сендан ўзга шифо бергувчи йўқдир» (Абу Довуд. “Жаноиз”, 3107-ҳадис).

«Аллоҳумма ишфи ъабдака янка‘ лака ъадувван ав ямши лака ила солатин».

Маъноси: «Ё Аллоҳ, шу бандангга шифо бер, у Сенинг ризолигингга эришмоқ учун намоз ўқишга юриб борсин».

«Бисмиллааҳи урқийка мин кулли шайьин юьзийка мин шарри кулли нафсин ав ъайнин ҳаасидин. Аллооҳумма яшфийка, бисмиллааҳи урқийка».

Маъноси: «Сенга изтироб берувчи ҳамма нарсадан, ҳар ҳасадгўй нафсдан ёхуд кўздан Аллоҳнинг номи ила сенга шифо сўрайман. Аллоҳ номи ила сенга шифо сўрайман» (Имом Термизий. “Жаноиз”, 972-ҳадис).

“Ҳидоят” журналининг 2020 йил, 3-сонидан

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг