АқидаЯнгиликлар

Йўлдошали домла Каримовнинг Фарғона вилоятидаги “Валиюллоҳ” жомеъ масжидига ташрифлари

Бугун – 11 июнь куни “Ислом ота” жомеъ масжиди имом-хатиби Йўлдошали домла Каримов Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг буйруғига асосан, Фарғона вилоятида, Қувасой туманида жойлашган “Валиюллоҳ” жомеъ масжидига ташриф буюриб, у ерда жума намозини ўқиб бердилар.

Жума намози аввалида бўлиб ўтган маърузада жамоатга “Ақидада адашмайлик” мавзусида суҳбат қилиб, ақида ва ақида илмининг мусулмон учун нақадар муҳим эканлиги, ақидасиз инсоннинг охирати обод бўлмаслиги, илм олиш, китоб ўқиш асосий масала эканлиги, ҳар бир ота-она фарзандининг ақидаси учун масъуллиги ҳақида маъруза қилдилар.
Шу билан бирга кишиларни дину диёнат, иймон-эътиқод, аҳли илм уламоларга ҳурмат, олийжаноблик ва самимийлик каби фазилатлар ҳақида ҳам суҳбат қилдилар.

www.islomota.uz

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг