Янгиликлар

МАСЖИДУЛ-ҲАРОМДА СМАРТ РОБОТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИЛЯПТИ

Масжидул ҳаромда стерилизация ишларини амалга ошириши учун ўнта смарт робот олинди, дея хабар бермоқда Saudi Gazette.

Бундан кўзда тутилган мақсад зиёратчиларнинг санитария-эпидемиология хавфсизлигини таъминлашдир. Роботлар Масжидул ҳаром ва унинг атрофини зарарсизлантириш учун дастурланган. Улар харита бўйлаб ҳаракатланади ҳамда ҳудудда антисептикларни самарали сепиш учун мустақил равишда таҳлил ўтказади. 

Смарт роботлар инсоннинг аралашувисиз 5-7 соат ишлай олади. Улар 600 квадрат метр майдондаги бактерияларни йўқ қилиш учун қарийб 24 литр антисептикни сепиб чиқади.

Роботлар Икки муқаддас масжид ишлари бўйича бошқарма томонидан олиб келинган.

 

azon.uz

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг