Янгиликлар

Уламоларнинг ташрифидан барча мамнун бўлмоқда

Андижон вилоятида меҳмон бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномовлар пешин намозини Жалақудуқ туманидаги “Қутайба ибн Муслим” ҳамда “Сўфи қишлоқ” жоме масжидида жамоат билан адо этдилар. Намоздан сўнг ушбу масжид ва маданий мерос тарихи, бу ерда қилинаётган ишлар хусусида жамоат билан суҳбатда бўлдилар. Маданий меросларимизга бўлаётган эътибор, шукроналик неъмати, юртимизда яшаб ўтган динимиз ривожи, халқимиз маърифатига ҳисса қўшиб ўтган уламолар ва уларнинг қилган ишлари хақида суҳбатлашдилар.
Суҳбатдан сўнг ўтган уламолар ҳақларига ҳамда юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини Аллоҳ таолодан сўраб дуои хайрлар қилдилар.

***

Устоз Салоҳиддин домла Шарипов аср намозини Булоқбоши туманидаги “Қирғизбой” жоме масжидида жамоат билан ўқидилар. Намоздан сўнг жамоат билан шу юрт фарзанди Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини хотирлаб, у зотнинг динимиз, юртимиз, халқимиз учун қилган катта хизматлари ҳақида суҳбатлашилди. У зотнинг босиб ўтган йўллари, қилган насиҳатлари, қолдирган диний, илмий-маърифий китоблари, халқимиз, динимиз учун қилган кўплаб хайрли ишлари ёдга олиниб ҳақларига Қуръон тиловат қилиниб дуои хайрлар қилинди. “Қирғизбой” жоме масжиди кутубхонасига етук уламоларнинг китоблари дан ҳадя қилинди.
Жамоат билан юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини Аллоҳ таолодан сўраб дуои хайрлар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг