Янгиликлар

Макка шаҳрида Бутун дунё Ислом уюшмаси йиғилиши

“Жорий йил 7 январь куни Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида Бутун дунё Ислом уюшмаси Олий кенгашининг 44-давра йиғилиши бошланди. Анжуманда таниқли уламолар, машҳур муфтийлар, давлат ва дин арбоблари ҳамда халқаро исломий ташкилотлар етакчилари қатнашмоқда.

Олий кенгаш мажлисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ва Дин ишлари бўйича қўмита Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Музаффар Жалиловлар иштирок этишмоқда.

Йиғилишида Яқин Шарқ мамлакатларидаги можаролар, турли минтақалардаги мусулмон озчиликка қарши зўравонликларга барҳам бериш, хусусан роҳинжалар масаласи муҳокама қилинди.

Шунингдек, дунё давлатларида тинчлик-осойишталикни таъминлаш, бузғунчиликнинг ҳар қандай кўринишига қарши курашиш ва халқларнинг осуда ҳаётига раҳна солувчи қора кучларнинг хатти-ҳаракатларига чек қўйишга чақирилди.

Муҳокама қилинган масалалар бўйича Саудия Арабистони бош муфтийси Шайх Абдулазиз Оли Шайх, Бутун дунё Ислом уюшмаси бош котиби, доктор Муҳаммад Абулкарим Ийсо ва бошқа бир қатор мартабали кишилар тилга олинган мавзулар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирдилар.

Ушбу анжуман доирасида Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрида жойлашган Халқаро Ислом фиқҳи академияси фатволар ишлаб чиқиш, шаръий масалаларга мақбул ечимлар топиш ва замонавий муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш борасидаги хизматлари учун юксак мукофот билан тақдирланди. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директорининг ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур Халқаро Ислом фиқҳи академиясининг доимий аъзоси ҳисобланади” – дея ҳабар беради  Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати.

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг