МақолаларРамазон-2017

РАҲМАТ ОЙИДА РАҲМАТ ИНСОНИ БЎЛИШ

Аллоҳ таоло Қуръони каримда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга:

وَمَا اَرْسَلْنَاكَ اِلَّا رَحْمَةً لِلْعَالَمِينَ

“(Эй, Муҳaммaд,) биз сизни (бутун) oлaмлaргa aйни рaҳмaт қилиб юбoргaнмиз”, (Анбиё сураси, 107-оят) деб марҳамат қилади.

Барча оламларга раҳмат. У зотнинг умматлари ҳам раҳмат уммати, мўъминлар ҳам –иншааАллоҳ- бу раҳмат ойи, раҳмат мавсумида раҳмат инсони бўладилар.

ИншааАллоҳ.

Дарҳақиқат, раҳмат инсонининг ўзига хос хусусиятлари бор. Рамазон ойи сабабли бу хусусиятлар янада ёрқин намоён бўлади, албатта.

Аввало, Рамазони шариф раҳмати инсоннинг тафаккур дунёсида намоён бўлади:

Яъни, қалб фақат руҳоний манзараларни томоша қилади, шайтоний манзаралардан ўзини сақлайди, ҳимоя қилади. Илоҳий азамат (улуғлик), илоҳий қудрат жараёнларини тафаккур қилади. Албатта, бу қалбнинг масофа сақлашига ҳам боғлиқ. Рамазони шарифда қалб мана шундай масофани сақлайдиган ҳолга келади.

Ибодатларда намоён бўлади:

Ибодатлар қалб ва бадан жамланган ҳолда бажарилади. Ибодатларда хушуъ ва хузуъ зоҳир бўлади. Руҳга маънавий озуқа бўлади бу ибодатлар.

Кўнгилда намоён бўлади:

Кўнгил барча инсон ва махлуқотларни ўз ичига олган бир даргоҳ кўринишга келади. Инсон биродарининг қувончи билан қувонади, унинг дарди билан ғам чекади, дардига шерик бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

اَلْمَرْءُ مَعَ مَنْ اَحَبَّ

“Киши яхши кўргани билан биргадир”, (Бухорий, Адаб, 96) деб марҳамат қилганлар.

Тилда намоён бўлади:

Мулойим, ширинсўз кишига айланади. Борган жойларида ҳузур, ҳаловат бахш этади.

Кўзда намоён бўлади:

Кўз ҳаром нарсалардан сақланади, руҳоний манзаралардан файз олади.

Қўлда намоён бўлади:

Сахий инсон ҳолига келади. Атрофидаги кишиларга хайру саховатда бўлади, қариндошлик ришталарини боғлайди.

Молда намоён бўлади:

Инсон қўл остидаги молу дунёси ҳақида фикр юритиб, “اَلْمُلْكُ لِلّٰهِ” – “Мулк Аллоҳникидир”, дейди. Қўлидаги Аллоҳ таоло ато этган омонатни ўз ўрнида адо қилишга ҳаракат қилади. Ҳалолдан топади. Ҳалол топганини ҳалолга ишлатади. Топаётган мол-дунёсига аҳамият беради.

Шахсиятида намоён бўлади:

“Ал-амийн, ас-содиқ” (ишончли, ростгўй) сифатларга эга инсон бўлади. Энг тўғри инсон бўлади. Мана шу сифати асосида кўнгил уфқи билан амру бил-маъруф (яхшиликка чақириш) ва наҳйу ъанил-мункар (ёмонликдан қайтириш)ни намоён қилади. Барча хатти-ҳаракатлари ҳамда сўзлаган сўзлари билан ҳаётида Исломни яшайди.

Ал-ҳосил, Рамазони шариф мана шундай раҳмат ойидир ва мўмин инсон ҳам бу ой фазилатидан раҳмат инсонига айланади.

 

Олимжон Аллоҳқули тайёрлади.

 

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг