Мақолалар

ҚАЛБНИНГ ТАСКИНИ УЧУН ТАВСИЯЛАР

Қалбни оғритадиган сўзларни эшитмаслик учун тавсия қилинган 10 та амал:

Ўн нарсани қилмагил–ки, ўн нарсани эшитасан:

  1. Сенга дахли йўқ нарсага аралашма! Шунда ўзинг учун нохуш сўзлар эшитмайсан.
  2. Жаҳл устида сўзламагил, шунда ғазабингни зиёда қилувчи нарсани эшитмайсан.
  3. Мағрур кимсани кўкка кўтариб мақтама, шунда у сени баттар таҳқирлаганини эшитмайсан.
  4. Сен учун жон куйдирмайдиган кимсага асло шикоят қилма, акс ҳолда, дардингни зиёда қилувчи сўзларни эшитасан.
  5. Жоҳилга ғазабингни билдирма, акс ҳолда баттарроқ жаҳлингни чиқарадиган нарсани эшитасан.
  6. Сени хор кўрадиган кимсага насиҳат қилма, йўқса сени менсимаслигини билдирадиган сўзларни эшитасан.
  7. Ўз тушунчасига алданган мафтунга ваъз қилма, акс ҳолда сенинг фикрингни таҳқирловчи нарсани эшитасан.
  8. Икки жанжаллашганларга уларнинг жаҳлини чиқазувчи сўзларни сўзлама, акс ҳолда, сени уларнинг учинчисига айлантирувчи сўзни эшитасан.
  9. Хотининг жаҳл отига миниб турганда, унга қилган яхшиликларингни эслатма, акс ҳолда, яхшиликларингни барчасини инкор қилувчи сўзни эшитасан.
  10. Жоҳил, оқпадар ўғлингга оталигингни пешлаб гапирмагин, акс ҳолда ундан “Шояд буни дунёга келтирмасам” орзусини қилдирувчи сўзни эшитасан.

www.islomota.uz

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP Facebook Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг